2026 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси марказий аппаратида буюк мутафаккирлар Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан “Навоий ва Бобур — миллий тафаккур ва маънавиятимизнинг икки буюк устуни” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

p

p

Тадбирда қўмита марказий аппарати ходимлари иштирок этди. Шунингдек, тадбирга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон таклиф этилди.

p

Маърифий учрашув давомида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой илмий-адабий мероси, уларнинг асарларида акс этган ижтимоий-иқтисодий қарашлар, жумладан, статистика соҳасига дахлдор маълумотлар, рақамлар ва ҳисоб-китоблар ҳамда уларнинг тарихий аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

p

Тадбир иштирокчилари буюк аждодларимизнинг маънавий мероси бугунги кунда ҳам ёш авлод тарбиясида, миллий ўзликни англаш ва интеллектуал салоҳиятни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.