Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 12,7 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,6 % га ошган. Жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмида ушбу хизмат турининг улуши 2,0 % ни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми:

Тошкент шаҳри – 5,9 трлн сўм

Тошкент вилояти – 1,3 трлн сўм

Самарқанд вилояти – 938,4 млрд сўм

Фарғона вилояти – 819,5 млрд сўм

Наманган вилояти – 582,9 млрд сўм

Андижон вилояти – 577,5 млрд сўм

Бухоро вилояти – 502,7 млрд сўм

Қашқадарё вилояти – 475,1 млрд сўм

Хоразм вилояти – 437,4 млрд сўм

Сурхондарё вилояти – 316,8 млрд сўм

Жиззах вилояти – 306,3 млрд сўм

Қорақалпоғистон Респ. – 223,2 млрд сўм

Сирдарё вилояти – 221,2 млрд сўм

Навоий вилояти – 207,4 млрд сўм

s