Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида жами 9,5 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Қатарга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 минг нафарга ёки қарийб 3,7 баробарга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

саёҳат – 8,1 минг нафар;

қариндошларни йўқлаш – 1,1 минг нафар;

хизмат юзасидан – 130 нафар;

ўқиш – 110 нафар;

даволаниш – 4 нафар.

qatar_p80016_p23634