Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида жами 60 979 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Мисрга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,7 минг нафарга ёки 47,7 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
саёҳат – 55 090 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 5 679 нафар;
даволаниш – 172 нафар;
ўқиш – 20 нафар;
хизмат юзасидан – 18 нафар.



