Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 554,9 минг АҚШ долларига тенг бўлган 486,6 тонна нок экспорт қилган.
Нок экспорти ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 60,7 тоннага камайган бўлса-да, қиймати 25,2 фоизга ошган.
8 ойда Ўзбекистон нок етказиб берган давлатлар:
Россия – 251,7 тонна;
Қозоғистон – 121,8 тонна;
Қирғизистон – 57,1 тонна;
Туркманистон – 31,9 тонна;
Эрон – 19,6 тонна;
Тожикистон – 2,9 тонна;
БАА – 1 тонна;
Беларусь – 0,5 тонна.



