Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 8 та хорижий давлатдан қиймати 82,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 283,5 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 минг тоннага ёки 5,4 % га камайган.
8 ойда Ўзбекистонга энг кўп буғдой уни етказиб берган давлатлар:
Қозоғистон – 267,9 минг тонна;
Россия – 15,1 минг тонна;
Тожикистон – 325 тонна;
АҚШ – 90 тонна;
Қирғизистон – 50 тонна;
Бошқа давлатлар – 71,3 тонна.



