Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 362,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 229,7 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.
Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Афғонистон — 339 585 нафар
Тожикистон — 16 734 нафар
Туркманистон — 2 773 нафар
Россия — 673 нафар
Қозоғистон — 504 нафар
Туркия — 492 нафар
Бошқа давлатлар — 2 055 нафар



