Миллий статистика қўмитасида фаолият юритаётган ходимларнинг инглиз тили бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш, жамоавий бирдамлигини мустаҳкамлаш, уларнинг билим олишга қизиқишини ошириш ва рағбатлантириш мақсадида ёшлар етакчиси ташаббуси билан қўмита марказий аппаратида «Language battle» мусобақаси бўлиб ўтди.

0

0

Беллашувда 50 дан зиёд ходимлар 2 та босқичда, жамоавий ҳолда, 4 та шарт бўйича инглиз тилига оид билимларини синовдан ўтказишди.

0

0

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар қўмита раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

0

06_-7j1a4871_p19760