Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил январь-июнь ойларида 760,3 минг тонна йўл қопламалари учун асфальтли аралашмалар ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 309,5 минг тоннага ёки 68,7 % га ошган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-июнь):
2023 йил – 249,6 минг тонна
2024 йил – 450,8 минг тонна
2025 йил – 760,3 минг тонна



