Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон 19 та хорижий давлатга қиймати 78,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 86,2 минг тонна янги узилган узум экспорт қилган.

Узум экспорти 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 33,6 минг тоннага ёки 64 фоизга ошган.

8 ойда Ўзбекистон энг кўп узум етказиб берган давлатлар:

Россия – 63,4 минг тонна;

Қозоғистон – 15,2 минг тонна;

Қирғизистон – 4,5 минг тонна;

Беларусь – 2,8 минг тонна;

Украина – 101,3 тонна;

Бошқа давлатлар – 149,5 тонна.

uzum-eksport_p40974