Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 316,4 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 % га ўсган.
1 октябрь ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 84 838 тани ташкил этди.
Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 346,6 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 12,6 % ўсишни қайд этди.
1 октябрь ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 50 086 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.



