Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 432 810 нафарни ташкил этган.

Мазкур даврда республикада фаолият кўрсатаётган олий таълим ташкилотларининг умумий сони (филиаллар билан бирга) 222 тани, хорижий ОТМлар сони 30 тани ташкил этган.

Талабаларнинг таълим шакли бўйича тақсимоти қуйидагича:

Кундузги таълим шакли – 707 287 нафар

Кечки таълим шакли – 52 099 нафар

Сиртқи таълим шакли – 673 424 нафар

 webster_p72928