Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида фуқаролик объектлари қурилишида 56,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган бўлиб, жами қурилиш ишларидаги улуши 20,7 % ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,5 % га ўсган.

Ҳудудлар кесимида фуқаролик объектлари қурилиши ҳажми:

Қорақалпоғистон Респ. – 2,2 трлн сўм

Андижон вилояти – 2 трлн сўм

Бухоро вилояти – 4,2 трлн сўм

Жиззах вилояти – 1,3 трлн сўм

Қашқадарё вилояти – 1,7 трлн сўм

Навоий вилояти – 2,5 трлн сўм

Наманган вилояти – 1,1 трлн сўм

Самарқанд вилояти – 10,1 трлн сўм

Сурхондарё вилояти – 2,8 трлн сўм

Сирдарё вилояти – 2 трлн сўм

Тошкент вилояти – 6,5 трлн сўм

Фарғона вилояти – 3,4 трлн сўм

Хоразм вилояти – 2,3 трлн сўм

Тошкент шаҳри – 14,6 трлн сўм

const_p63880