Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда 415,2 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Улардан 327,5 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 78,9 фоизини ташкил этди.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:

Масъулияти чекланган жамият – 327 495 та (78,9 %);

Хусусий корхоналар – 47 179 та (11,4 %);

Оилавий корхоналар – 36 440 та (8,8 %);

Акциядорлик жамияти – 634 та (0,1 %);

Бошқалар – 3 436 та (0,8 %).

photo_2026-02-13_13-30-53_p58702