Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 725,9 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.

Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 92,9 %) ташкил этади. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 415,3 мингтага ошган.

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлари бўйича сони қуйидагича:

– енгил автомобиллар – 4 392,4 минг дона;

– юк автомобиллари – 312,7 минг дона;

– микроавтобуслар – 7,5 минг дона;

– махсус транспорт воситалари – 7,3 минг дона;

– автобуслар – 6 минг дона.

avto_p25737