Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига республикамизда чет эл инвестицияси иштирокида 16 946 та корхона фаолият юритмоқда. Шундан 4 144 таси қўшма, 12 802 таси эса хорижий корхоналардир.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

− савдо соҳасида – 6 053 та;

− саноат соҳасида – 3 538 та;

− қурилиш соҳасида – 1 282 та;

− ахборот ва алоқа соҳасида – 1 239 та;

− яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 714 та;

− ташиш ва сақлаш соҳасида – 553 та;

− қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 430 та;

− соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 203 та;

− бошқа соҳаларда – 2 934 та.

 xorij_p70687