Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 19 та хорижий давлатга қиймати 19,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 43,2 млн литр газланган ичимликлар экспорт қилган.
Экспорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 28,2 млн литрга ёки 2,9 баробарга ортган.
2026 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон энг кўп газланган ичимликлар етказиб берган давлатлар:
Қозоғистон – 26,8 млн литр;
Қирғиз Р. – 12,9 млн литр;
Россия – 3 млн литр;
Грузия – 123,2 минг литр;
Мўғулистон – 99,3 минг литр;
Бошқа давлатлар – 319,8 минг литр.



