Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ПФ–173-сонли Фармонига мувофиқ, 2026 йилнинг 15 январь — 28 февраль кунлари мамлакатимизда “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш” тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

 Мазкур тадбирга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ҳудудий статистика органлари томонидан жойларда рўйхатга олувчиларни тайёрлайдиган мураббийлар учун ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

 Ушбу семинарларда Фармоннинг мазмун-моҳияти, рўйхатга олиш босқичлари ва унинг аҳамияти ҳақида кенг тушунчалар берилмоқда. Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари, электрон саволномаларни тўлдириш тартиби ва бошқа муҳим мавзуларда маълумотлар берилмоқда.

 Бу каби ўқув-семинарлар муҳим тадбир – аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларини юқори даражада ташкил этиш ва халқаро талаблар асосида ўтказишга хизмат қилади.

photo_2025-10-21_14-24-52_p66432

photo_2025-10-21_10-50-06_p34235

photo_2025-10-21_14-24-58_p45238

photo_2025-10-21_14-24-54_p80740

photo_2025-10-21_14-24-55-2_p51405

photo_2025-10-21_14-24-56_p31048

photo_2025-10-21_14-24-57_p42652

photo_2025-10-21_14-24-55_p82134