Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 10,7 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 22,4 % га ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Туркманистон — 3 197 нафар;

Ҳиндистон — 2 846 нафар;

Тожикистон — 1 246 нафар;

Хитой — 532 нафар;

Жанубий Корея — 428 нафар;

Покистон — 377 нафар;

Қирғиз Республикаси — 286 нафар;

АҚШ — 254 нафар;

Афғонистон — 193 нафар;

Туркия — 181 нафар;

Бошқа давлатлар — 1 161 нафар.

top-10-davlatga-rasm_p34455