Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 53,2 минг тонна балиқ овланган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 % га ўсган.

2025 йилнинг  январь–июнь ойларида  Хоразм вилоятида 9,4 минг тонна балиқ овланган. Бу кўрсаткич республика бўйича энг юқори улушга эга бўлиб, жами овланган балиқларнинг 17,7 % ни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида овланган балиқ ҳажми:

Хоразм вилояти – 9,4 минг тонна

Тошкент вилояти – 5,4 минг тонна

Жиззах вилояти – 5,2 минг тонна

Андижон вилояти – 4,9 минг тонна

Қорақалпоғистон Респ. – 4,6 минг тонна

Сирдарё вилояти – 4,6 минг тонна

Навоий вилояти – 4 минг тонна

Фарғона вилояти – 3,8 минг тонна

Самарқанд вилояти – 3 минг тонна

Наманган вилояти – 3 минг тонна

Бухоро вилояти – 2,4 минг тонна

Сурхондарё вилояти – 1,8 минг тонна

Қашқадарё вилояти – 1,1 минг тонна

balini-rasmi-04_09_p51471