Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 865,8 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,7 % га ошган.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича 22,9 млн сўмни ташкил этди.

1 ноябрь ҳолатига республикамизда 58,6 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.

Ҳудудлар кесимида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми:

Қорақалпоғистон Республикаси — 22,5 трлн сўм

Андижон вилояти — 83,7 трлн сўм

Бухоро вилояти — 39,4 трлн сўм

Жиззах вилояти — 29 трлн сўм

Қашқадарё вилояти — 37,2 трлн сўм

Навоий вилояти — 155,1 трлн сўм

Наманган вилояти — 30,9 трлн сўм

Самарқанд вилояти — 45,8 трлн сўм

Сурхондарё вилояти — 14,4 трлн сўм

Сирдарё вилояти — 20,6 трлн сўм

Тошкент вилояти — 132,4 трлн сўм

Фарғона вилояти — 44,9 трлн сўм

Хоразм вилояти — 27,1 трлн сўм

Тошкент шаҳри — 167,6 трлн сўм

sanoat_p32717