Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 43 860 тани ташкил этган.
Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
– хизматлар соҳасида – 17 239 та;
– савдо соҳасида – 17 161 та;
– саноат соҳасида – 5 464 та;
– бошқа соҳаларда – 3 996 та.
Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 47,7 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 10,1 трлн сўмга ошган.



