Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги бўйича барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 25,7 трлн сўмга етган.
Уларнинг асосий қисми хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига тўғри келмоқда.
Ушбу кўрсаткичнинг молиялаштириш манбалари бўйича динамикаси қуйидагича:
— республика бюджети – 2,2 трлн сўм;
— корхона ва ташкилотлар маблағлари – 2,8 трлн сўм;
— тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари – 1,7 трлн сўм;
— хорижий инвестиция ва кредитлар – 12,8 трлн сўм;
— бошқа молиялаштириш манбалари – 6,2 трлн сўм.



