Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳаво транспорти орқали қарийб 6,5 млн нафар йўловчи ташилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 млн нафар йўловчига ёки 26,2 фоизга ошган.
Мазкур даврда ҳаво транспортида бир кунда ўртача 23,7 минг нафар йўловчи ташилган.



