Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра,  2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 3 та хорижий давлатдан қиймати 163,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 163,4 минг тонна кунгабоқар ёғи импорт қилинган.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 79,4 минг тоннага ёки қарийб 2 баробарга ошган.

8 ойда Ўзбекистонга кунгабоқар ёғи етказиб берган давлатлар:

Қозоғистон – 163,3 минг тонна;

Россия – 111,6 тонна;

Грузия – 0,1 тонна.

pista-yogi_p57726