Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 407,9 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Улардан 320,9 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 78,7 фоизини ташкил этди.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:
Масъулияти чекланган жамият – 320 870 та (78,7 %);
Хусусий корхоналар – 46 866 та (11,5 %);
Оилавий корхоналар – 36 158 та (8,8 %);
Акциядорлик жамияти – 636 та (0,2 %);
Бошқалар – 3 320 та (0,8 %).



