Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2025 йилнинг январь-август ойларида туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми 2,2 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 44 % га ошган.
Туристик агентликлар томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича ТОП-5 ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 1,7 трлн сўм
Самарқанд вилояти – 305 млрд сўм
Хоразм вилояти – 73,1 млрд сўм
Тошкент вилояти – 52,2 млрд сўм
Бухоро вилояти – 31,9 млрд сўм
Мазкур ҳудудлар ҳажми ушбу хизматларнинг умумий ҳажмида 97,1 % улушни ташкил қилган.



