Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида АТ парки (IT park) иштирокчилари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 21,9 трлн сўмга етган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 8,9 трлн сўмга ўсган.

Мазкур даврда АТ парки иштирокчиларининг хизматлар экспорти ҳажми 480,9 млн АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига қараганда 180,8 млн долларга кўп.

Молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестициялар ҳажми 369,8 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 144,1 млрд сўмга ошган.

it-park_p49619