Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 21 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,4 % га ўсган.
Шахсий ёки ижарага олинган кўчмас мулкни ижарага бериш ва бошқариш бўйича хизматлар кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар умумий ҳажмининг 95,9 % ини ташкил этди.
Шахсий кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича хизматлар улуши атиги 1,7 % ни, мукофот эвазига ёки шартнома асосида кўрсатиладиган кўчмас мулкни бошқариш бўйича хизматлар улуши 1,6 % ни, кўчмас мулк бўйича агентликларнинг ёки шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар 0,8 % ни ташкил этди.



