Миллий статистика қўмитаси жамоаси барча юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз байрам — Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!
Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз кўплаб соҳаларда улкан ютуқларга эришиб, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида муҳим ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Мустақиллик бизга ўз йўлимизни танлаш, миллий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, юртимиз равнақини таъминлашдек улкан имкониятларни берди.
Азиз юртдошлар! Сизларни тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлган бу қутлуғ айём билан муборакбод этиб, барча ишларингизда улкан муваффақиятлар, оилаларингизга файзу барака, юртимизга эса тинчлик ва тараққиёт тилаймиз.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!



