Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 1,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 1,8 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.

Экспорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,7 фоизга ошиб, жами экспортдаги улуши 5,9 % ни ташкил этди.

Экспорт таркиби қуйидагича:

мева ва резаворлар – 523,2 минг тонна;

сабзавотлар – 524,8 минг тонна;

тарвуз-қовун – 231,5 минг тонна;

ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 21,8 минг тонна;

мош – 86,2 минг тонна;

бошқалар – 434,3 минг тонна.

vegetable_fruit_p35380