Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ПФ–173-сонли Фармонига мувофиқ, 2026 йилнинг 15 январь — 28 февраль кунлари мамлакатимизда “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш” тадбири ўтказилиши белгиланган.

photo_2025-10-27_18-03-02_p46680

photo_2025-10-27_18-02-54_p25615

photo_2025-10-27_18-02-42_p76006

Ушбу муҳим тадбирга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Навоий вилояти статистика бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар статистика бўлимлари томонидан жойларда рўйхатга олувчи ходимларни тайёрлайдиган мураббийлар учун ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Семинарлар давомида иштирокчиларга Президент Фармонининг мазмун-моҳияти, рўйхатга олиш жараёнининг босқичлари ва унинг аҳамияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилмоқда. Шунингдек, рўйхатга олишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, электрон саволномаларни тўлдириш қоидалари ва ахборот хавфсизлигига оид мавзулар бўйича амалий тавсиялар тақдим этилмоқда.

photo_2025-10-27_18-02-57_p82155

photo_2025-10-27_18-02-51_p53523

photo_2025-10-27_18-02-33_p61166

photo_2025-10-27_18-02-48_p76566

photo_2025-10-27_18-03-00_p88549

Бу каби ўқув-семинарлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнини самарали ташкил этиш, уни халқаро стандартлар талаблари асосида амалга оширишга хизмат қилади. Шу орқали аҳоли сони, таркиби ва қишлоқ хўжалиги ресурсларига оид ишончли маълумотлар базаси яратилади.