Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида суғурта хизматлари ҳажми 6,6 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг январь-июлига нисбатан 1,5 трлн сўмга ошган.
Суғурта хизматлари ҳажмида энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк, мулкни суғурталаш ва бошқалар эгаллаган. Уларнинг улуши 83 % ни ташкил этган.
2025 йилнинг январь-июль ойларида қайта суғурталаш хизматлари 11,5 % ни, ҳаётни суғурталаш бўйича хизматлар улуши эса 5,5 % ни ташкил этган.



