Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда Жанубий Корея капитали иштирокида жами 683 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 182 таси қўшма ва 501 таси хорижий корхоналардир.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги — 31 та
Саноат — 142 та
Қурилиш — 54 та
Савдо — 129 та
Ташиш ва сақлаш — 16 та
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 47 та
Ахборот ва алоқа — 31 та
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 15 та
Бошқа турлар — 226 та



