Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 17 та хорижий давлатлардан қиймати 20,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 70,8 минг тонна маккажўхори импорт қилинган.
Маккажўхори импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 млн АҚШ долларига ошган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг 7 ойида маккажўхори етказиб берган давлатлар:
— Қозоғистон – 42,3 минг тонна
— Қирғиз Республикаси – 24,2 минг тонна
— Туркия – 1,9 минг тонна
— Хитой – 1,5 минг тонна
— Бошқа давлатлар – 786,4 тонна



