Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида компьютер дастурлаштириш хизматлари ҳажми 24,9 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 22,5 % га ошган.

Мазкур хизматлар алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг жами ҳажмидаги улушида энг катта қисмни эгаллаб, 40,6 % ни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида компьютер дастурлаштириш хизматлари ҳажми:

Қорақалпоғистон Респ. — 113 млрд сўм

Андижон вилояти — 169,9 млрд сўм

Бухоро вилояти — 129,4 млрд сўм

Жиззах вилояти — 231,9 млрд сўм

Қашқадарё вилояти — 173,9 млрд сўм

Навоий вилояти — 177,7 млрд сўм

Наманган вилояти — 133,2 млрд сўм

Самарқанд вилояти — 382 млрд сўм

Сурхондарё вилояти — 190,1 млрд сўм

Сирдарё вилояти — 52,4 млрд сўм

Тошкент вилояти — 331,3 млрд сўм

Фарғона вилояти — 419,9 млрд сўм

Хоразм вилояти — 269,1 млрд сўм

Тошкент шаҳри — 22,2 трлн сўм

pc-prog_p90577