Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 6 319,1 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,1 млн нафарга ёки 48,9 % га ошган.

Уларнинг сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Қирғиз Республикаси – 1 846 030 нафар;

Қозоғистон – 1 466 535 нафар;

Тожикистон – 1 441 618 нафар;

Россия – 536 849 нафар;

Афғонистон – 267 485 нафар;

Туркманистон – 208 864 нафар;

Хитой – 103 158 нафар;

Туркия – 96 492 нафар;

Ҳиндистон – 38 008 нафар;

Корея Республикаси – 25 057 нафар;

Бошқа давлатлар – 289 023 нафар.

Уларнинг сони сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

қариндошларни йўқлаш – 4 338 164 нафар;

сайёҳлик – 949 933 нафар;

хизмат юзасидан – 710 303 нафар;

тижорат – 255 136 нафар;

даволаниш – 54 882 нафар;

ўқиш – 10 701 нафар.

t