Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида қарийб 5,2 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 1,1 млн нафарга ёки 26,8 % га ошган.

Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:

Қирғиз Республикаси — 2,3 млн нафар;

Қозоғистон — 956 минг нафар;

Тожикистон — 887,9 минг нафар;

Россия — 312,7 минг нафар;

Туркия — 181,7 минг нафар;

Саудия Арабистони — 165,7 минг нафар;

БАА — 94,2 минг нафар;

Миср — 45,4 минг нафар;

Вьетнам — 28,5 минг нафар;

Хитой — 27,6 минг нафар;

Бошқа давлатлар — 162,4 минг нафар.

uzbekistan-airlines_p26845