Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисида»ги ПФ–173-сонли Фармонига мувофиқ, 2026 йилнинг 15 январь — 28 февраль кунлари мамлакатимизда «Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш» тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур жараёнда фуқароларда юзага келадиган савол-жавоблар учун чатбот – https://t.me/census_2026_bot очилди. Чатбот орқали фойдаланувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга интерактив менюдан жавоб олишлари ёки саволларини ёзиб қолдиришлари мумкин.

Чатбот ҳозирда тест режимида ишлаётганлигини маълум қиламиз. Рўйхатга олиш жараёнлари бошлангунга қадар фойдаланувчилар таклифлари асосида чатбот фаолияти такомиллаштириб борилади.

p