Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда тоғ-кон саноати бўйича барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 61,8 трлн сўмни ташкил этган.
Уларнинг асосий қисми металл рудаларни қазиб олишга (жамига нисбатан улуши 17%) тўғри келмоқда.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича:
— 2021 йил – 21,6 трлн сўм
— 2022 йил – 23,1 трлн сўм
— 2023 йил – 36,4 трлн сўм
— 2024 йил – 61,8 трлн сўм



