Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидаги кўринишга эга бўлди (2026 йил январь ойи учун):
Қорақалпоғистон Р. – 98 234 сўм
Андижон вилояти – 106 160 сўм
Бухоро вилояти – 107 931 сўм
Жиззах вилояти – 109 666 сўм
Қашқадарё вилояти – 111 922 сўм
Навоий вилояти – 109 697 сўм
Наманган вилояти – 108 617 сўм
Самарқанд вилояти – 112 930 сўм
Сурхондарё вилояти – 111 624 сўм
Сирдарё вилояти – 104 256 сўм
Тошкент вилояти – 112 607 сўм
Фарғона вилояти – 115 413 сўм
Хоразм вилояти – 107 027 сўм
Тошкент шаҳри – 116 128 сўм
Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:
кунгабоқар ёғи – 0,3 л
пиёз – 300 гр
мол гўшти – 700 гр
сабзи – 1 кг
гуруч – 1 кг
нўхат – 100 гр
зира – 10 гр
ош тузи – 20 гр
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.



