Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда 465,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида - 33 819 та
Саноат соҳасида- 58 558 та
Қурилиш соҳасида - 29 615 та
Савдо соҳасида - 151 443 та
Ташиш ва сақлаш соҳасида - 17 006 та
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида - 29 717 та
Ахборот ва алоқа соҳасида - 11 511 та
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида - 13 329 та
Бошқа соҳаларда - 120 946 та



