Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида кенг ва самарали ёритиш ҳамда аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 12 ноябрь куни Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида ОАВ вакиллари учун ўқув-семинари ташкил этилди.

p

p

Семинар БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан ҳамкорликда ташкил этилди.

p

p

Тадбирда Миллий статистика қўмитаси, халқаро ташкилотлар экспертлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Ўқув-семинар давомида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг аҳамияти, унинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири, ахборотларни тўғри ва холис ёритиш усуллари бўйича маълумотлар берилди.

p

p

Бу каби тадбирлар мамлакатимизда 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар бўлиб ўтадиган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида ОАВ фаоллигини ошириш, аҳолининг хабардорлигини юксалтириш ҳамда жамоатчиликнинг ушбу муҳим жараёндаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.

p

p