Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-сентябрь ойларида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 443,6 трлн сўм асосий капиталга  инвестициялар ўзлаштирилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,2 фоизга, сўнгги 5 йилда 2,8 баробарга кўпайган.

Мазкур даврда ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар миқдори 34,5 млрд долларни ташкил этди.

Хорижий инвестиция ва кредитларнинг соҳалар кесимидаги улуши қуйидагича:

Ишлаб чиқариш саноати – 32,9 %;

Электр, газ билан таъминлаш – 18,4 %;

Тоғ-кон саноати – 12,2 %;

Қишлоқ хўжалиги – 9,1 %;

Сув билан таъминлаш ва канализация – 1,8 %;

Қурилиш – 6,1 %;

Ташиш ва сақлаш – 5,3 %;

Ахборот ва алоқа – 0,9 %;

Соғлиқни сақлаш – 1,7 %;

Бошқа фаолият турлари – 11,6 %.

investment_p15742