Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда 58,5 трлн сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 % га ошган.
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми умумий саноат ишлаб чиқаришида 8,9 % улушни ташкил этди.

Мазкур даврда Ўзбекистон хорижий мамлакатларга қиймати қарийб 1,7 млрд АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Бу умумий экспортнинг 7,3 фоизини ташкил этган.

t