Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида 1 126 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Буюк Британияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,5 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
саёҳат – 821 нафар;
ўқиш – 193 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 92 нафар;
хизмат юзасидан – 20 нафар.



