Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатимизда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 137,6 трлн сўмни ташкил қилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,7 % га ошган.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги улуши қуйидагича:
— Қорақалпоғистон Респ. – 3,4 %
— Андижон вилояти – 4,5 %
— Бухоро вилояти – 6,7 %
— Жиззах вилояти – 2,9 %
— Қашқадарё вилояти – 5,6 %
— Навоий вилояти – 4,3 %
— Наманган вилояти – 4,7 %
— Самарқанд вилояти – 6,4 %
— Сурхондарё вилояти – 5,1 %
— Сирдарё вилояти – 1,9 %
— Тошкент вилояти – 12,2 %
— Фарғона вилояти – 6,1 %
— Хоразм вилояти – 4,4 %
— Тошкент шаҳри – 27,7 %



