Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишида энг юқори – 70,2 % улуш бино ва иншоотлар қурилиши йўналишига тўғри келган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича:
- бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши - 20,5 трлн сўм
- фуқаролик объектлари қурилиши йўналиши - 5,5 трлн сўм
- ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши – 3,2 трлн сўм



