Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми қарийб 227 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2024 йил билан солиштирилганда 10,4 % ўсиш қайд этилган.
Мазкур турдаги хизматларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 12,4 трлн сўм
Андижон вилояти – 15,1 трлн сўм
Бухоро вилояти – 11,6 трлн сўм
Жиззах вилояти – 6,9 трлн сўм
Қашқадарё вилояти – 20 трлн сўм
Навоий вилояти – 6,9 трлн сўм
Наманган вилояти – 23,6 трлн сўм
Самарқанд вилояти – 26 трлн сўм
Сурхондарё вилояти – 9,8 трлн сўм
Сирдарё вилояти – 4,4 трлн сўм
Тошкент вилояти – 16,1 трлн сўм
Фарғона вилояти – 22,8 трлн сўм
Хоразм вилояти – 12,6 трлн сўм
Тошкент шаҳри – 38,7 трлн сўм



