Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига  Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига 28,6 нафар шифокор тўғри келади.

Ихтисосликлар ва айрим мутахассисликлар бўйича шифокорлар билан аҳолининг таъминланганлик даражаси (ҳар 10 000 аҳолига нисбатан):

терапевтик ихтисослиги бўйича — 10,8 нафар

жарроҳлик ихтисослиги бўйича — 3,3 нафар

акушер-гинекологлар (10 000 аёлга нисбатан) — 3,2 нафар

педиатрлар (0-14 ёшдаги 10 000 болага нисбатан) — 8,3 нафар

педиатрлар (0-17 ёшдаги 10 000 болага нисбатан) — 7,1 нафар

офтальмологлар — 0,5 нафар

отоларингологлар — 0,6 нафар

фтизиатрлар — 0,2 нафар

невропатологлар — 0,9 нафар

психиатрлар — 0,3 нафар

дермато-венерологлар — 0,3 нафар

стоматологлар — 3,3 нафар

санитария-эпидемиология гуруҳи шифокорлари — 1,4 нафар

рентгенологлар ва радиологлар — 0,4 нафар

онкологлар — 0,3 нафар

doktor_p96254